Сурхондарёда гўзаллик салонида ишловчи аёллар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 9 ноябрь куни соат 11:00 ларда Қизириқ деҳқон бозори ҳудудидаги “Шадози” гўзаллик салонида 6 нафар аёл иштирокида оммавий жанжал юзага келган. Унинг натижасида 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т.лар жароҳат олган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.