Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади
Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 9 декабрь куни соат 01:00ларда Андижон шаҳри Қўшариқ даҳасидаги 24-А уйнинг 48-хонадонида содир бўлган. Ўша уйда газ тўпланиб турган вақтда хонадон эгаси чироқни ёққан ва бунинг оқибатида портлаш юзага келган. Воқеа жойига масъуллар ва ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни бартараф этган.

48-хонадонда яшовчи уч нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Масъуллар барча уйлар таъмирлаб берилишини маълум қилган. Андижон шаҳаргаз бўлими бошлиғи Хуршидбек Қодировнинг айтишича шаҳарда энг аввалида кўп қаватли уйларга газ етказиб бериш бўйича ишлар қилинмоқда. Портлаш содир бўлган уйда эса хонадон эгаси газ сўрғичдан фойдаланган ва унинг шлангидан сизиб чиққан газ уйда тўпланиб қолган бўлган. Қодиров ушбу уйларда газни бир меъёрда етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилаётганига қарамай, фуқаролар бунга қаноат қилмай газ сўрғичдан фойдаланишаётганини таъкидлади.

Шунингдек, унинг айтишича, метан “заправка”лардан тежалаётган газлар ҳам айнан кўп қаватли уйларга берилаяпти. Юқоридаги ҳолат бўйича тергов ишлари бошланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади