Қашқадарёда эркак қайнонаси, хотини ва икки нафар фарзандини пичоқлаб ташлагани юзасидан жиноий қўзғатилди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида эркак оилавий жанжал сабабли қайнонаси, хомиладор хотини ва икки нафар фарзандини чавақлаб ташлаган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.