Қорақалпоғистонда 6 киши, шу жумладан меҳмонга келган 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 9 декабрь куни соат 17:00 ларда Хўжайли туманининг “Саманкўл” ОФЙдаги хонадонда содир бўлган. Хабар қилинишича, эр-хотин Г.Ю. ва А.Р.лар, уларнинг фарзандлари 11 ёшли Х.Э. ва 7 ёшли Х.А.лар ва ушбу хонадонга меҳмонга келган К.А., Х.А.лар иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.