Қашқадарёда фуқаро собиқ турмуш ўртоғининг уйида турган автомашиналарни ёқиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ғузор туманидаги Совбоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.О.нинг ҳовлисида турган “Ласетти” ва “Нексия” автомашиналарини унинг собиқ турмуш ўртоғи ёқиб юборган. Фуқаро Н.С. тунги вақтда машина турган хонадонга девор ошиб тушиб ўтган ва ёнғин содир этган. Бунинг натижасида “Нексия”нинг иккита ғилдираги ва “Ласетти”нинг мотор қисми ҳамда бир хонали уйнинг дераза пардаси ёниб кетган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.