Аввалроқ сайтимизда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида эркак 4 кишини ўлдиргани ҳақида ёзган эдик. Бугун ушбу ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берилди.
Маълум бўлишича, қамашилик эркак 2019 йил декабрь ойида яккабоғлик аёлни никоҳига олган. Лекин шу йил март ойида улар жанжаллашган ва аёл Яккабоғдаги онасининг уйига қайтиб келган. Шундан сўнг орада эркак хотинининг ҳомладор бўлганини билиб қолган ва бола уники эмаслигидан шубҳа қилиб, Яккабоғга борган. Эркак шу йил 9 декабрь куни соат 23:45 ларда қайнонасининг уйига девор ошиб тушиб, ҳомиладор хотини, унинг онаси ва икки нафар жиянини пичоқлаб ўлдирган.
Кейинчалик тезкор тадбирлар давомида эркак ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу жиноятнинг содир этилишига ва масъулиятсизликка йўл қўйган Яккабоғ тумани ИИБ маъсул ходимларига ҳамда Яккабоғ тумани Эски Яккабоғ МФЙ ва Қамаши туманидаги Қизилтепа МФЙ маъсулларига нисбатан идоравий хизмат текшируви тайинлангани ҳам маълум қилинди.