Тошкентда бекат олдида аёл кишининг мурдаси топилди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 12 декабрь куни Юнусобод туманидаги “Шаҳристон” бекати атрофида аёл кишининг мурдаси топилган. Аёлнинг танасида қотиллик аломатлари борлиги айтилмоқда. Аёлнинг ёши 35-40лар атрофида экани ва у осиё миллатига мансублиги айтилмоқда.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.