Аввалроқ Тошкентда Исузу ва Мерседез-бенз автобусларини бошқарган ҳайдовчилар йўл талашиб, пойга уюштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, ўша ҳодисада айбдор бўлган ҳайдовчиларга нисбатан яна бир жазо тайинланган. Яшнобод туман маъмурий судида уларнинг хатти-ҳарактларига ҳуқуқий баҳо берилган. Унинг натижасига кўра, ҳайдовчилар 1 йилга транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан маҳрум этилган.
Аввалроқ ушбу ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган эди.