Сирдарёда тадбиркор бизнесдаги рақибини йўқ қилиш учун киллер ёллади

Сирдарёда тадбиркор бизнесдаги рақибини йўқ қилиш учун киллер ёллади
Шу йил 7 декабрь куни Сирдарё вилоятида фуқаро Х. ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.

Фуқаро ўз аризасида унинг таниши Ж.З. (1994 й.т.) бизнесдаги рақиби М.Д.ни ўлдириш бўйича унга мурожаат қилганини айтган. Унинг таниши рақибини ўлдириш учун 5000 доллар тўлашга тайёр бўлган. Шунингдек, Ж.З. агар Х. ушбу таклифга кўнмаган тақдирда ҳам бошқа одамни топишини айтган. Тадбиркор аванс сифатида 1000 доллар тўлаган.

10 декабрда ариза ўрганиб чиқилгач, ҳуқуқ тартибот органлари Ж.З.ни ушлаш бўйича махсус тезкор тадбир ташкил этган. Тадбир давомида М.Д.ни гўёки ўлгандек кўрсатиш учун соҳта сурат яратилган. Суратни кўргач Ж.З. қолган 4000 долларни ҳам тўлаган. У пулни бераётган вақтда эса ушланган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдарёда тадбиркор бизнесдаги рақибини йўқ қилиш учун киллер ёллади