Хабарингиз бор, кеча Тошкентдаги мактаб-итернатда тарбияланувчи қиз калтаклангани ҳақида қатор ОАВда маълумот берилган эди. Ҳодиса видеолавҳаси телеграм каналларда кенг тарқатилди.
Видеода қизнинг танасида лат ейиш ва кўкариш аломалтлари борлигини кўриш мумкин. Ҳодиса 103-сонли мактаб-интернатида содир бўлган. Мактаб Яшнобод туманида жойлашган.
Кеча, 12 декабрда бош прокуратура суриштирув ишлари бошланганини маълум қилган эди. Бугун суд-тиббий экспертизаси тайинлангани ва ЖКнинг 109 моддаси билан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди.