Фуқародан пул талаб қилган ички ишлар “ходими” қўлга олинди

Фуқародан пул талаб қилган ички ишлар “ходими”  қўлга олинди
Ички ишлар органларига Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи 29 ёшли Умида Х. мурожаат қилган. У ўз аризасида ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 2 000 АҚШ доллари сўраётган “Юсуп” исмли шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича ИИВ ЎХБ Тошкент шаҳар бўлими ва пойтахт ИИББ ходимларидан ташкил топган тезкор-тергов гуруҳи суриштирув ишлари ўтказишди. Натижада Умидадан пора талаб қилган шахс – 26 ёшли Қирғизистон Республикасидан келган, фуқаролиги бўлмаган ва Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Юсупжан Р. эканлиги аниқланди. Шунингдек, ИИББ ходимларининг аниқлашларича, Юсупжан Р. илгари ҳам судланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.

Олиб борилган тадбирлар натижасида Юсупжан Р. ИИББ ходимлари томонидан ўз автомобилида келишилган маблағнинг бир қисми сифатида 1 300 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Тергов бошқармасига йўналтирилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми (“Фирибгарлик”) ва 211 моддаси 1 қисми (“Пора бериш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фуқародан пул талаб қилган ички ишлар “ходими” қўлга олинди