Сирдарёда йўлнинг қатнов қисмида рақсга тушган ва кафега майкада кирган тиктокерлар жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Гулистонда ёш йигитлар ноодатий ҳаракатларни амалга ошириб, унинг видеосини Тиктокдаги сафиҳасига жойлаган. Улардан бири йўлнинг қатнов қисмида қизил чироқ ёниб турган вақт рақсга тушган бўлса яна бири майкада кафега кириб борган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўша йигитларнинг шахсига аниқлик киритган ва уч нафар раққос йигитларни 3 кунга ва яна бирини 4 кунга (майкадаги йигит) маъмурий қамоққа олган.