Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К. ҳар бир АҚШ долларини 8420 сўмдан ҳисоблаб, 7500 АҚШ долларини 63,1 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган, дея хабар қилмоқда Бош прокуратуранинг телеграмдаги расмий канали.
Ундан 7500 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.