Мўйноқ тумани «Ҳоким ота» ОФЙ фуқароси, 1979 йилда туғилган Ж.Б. ўзига тегишли ов қуроли билан ўзини отиб қўйди.
ЎзА'нинг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси расмийларининг берган маълумотига кўра хабар беришича, фуқаро «ТОЗ» маркали ов қуроли билан Мўйноқ тумани «Ҳоким ота» ОФЙ ҳудудида ов қилиб юрганида оёғи музга сирпаниб, йиқилган пайтида қўлидаги милтиғи эҳтиётсизлиги оқибатида отилиб кетган. Фуқаро Ж.Б. кўкрак қисмининг чап томонидан тан жароҳатини олиб шифохонага тушган.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Ички ишлар органлари томонидан фуқаролар ўртасида кенг тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда, шунга қарамасдан, қурол эгаларининг эътиборсизликлари, ов қуролларини сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслиги оғир оқибатларга олиб келмоқда, дейилади хабарда.