Манбанинг хабар қилишича, содир бўлган фавқулодда ҳодиса юзасидан жиноят иши жавобгарлик масаласи ҳал этилмасдан тугатилган. Бу ҳақда Газета нашри хабар қилди.
Ўша ҳодиса юз бергач воқеа юзасидан қурилиш-техник суд экспертизаси бўлиб ўтган ва унинг натижасига кўра, туннел ўнг томонининг темир-бетон конструкцияси қулаб тушганига туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидаларининг бузилгани ва қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилгани сабаб бўлган. Ушбу ҳолат масъулларнинг жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлганини англатади.
«Масъул шахслар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатишни сўраб мурожаат қилишган. Шунингдек, иш берувчи ҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаган ва улар томонидан эътирозлар мавжуд эмас. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг юқоридаги ходимларга берган ижобий тавсифномасини инобатга олган ҳолда 18 март куни ЖКнинг 84-моддаси 5-қисм 2-бандига асосан жиноят иши тугатилди», – дейилади нашр хабарида.