Бухоро вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Она ва унинг икки нафар фарзанди – 4 ёшли ўғил ва 2 ёшли қиз заҳарланиб вафот этди. Ҳодиса 23 декабрь куни содир бўлган.
Оила Когон шаҳри Хужабарги маҳалласида истиқомат қилган. Уйни текширув давомида уйдаги печдан ташқарига ҳаво чиқарадиган қувур тиқилиб қолганлиги сабабли, уйда ис гази тарқагани маълум бўлган.