25 йил олдин Ўзбекистонда қотиллик содир этган фуқаро Қирғизистонда ушланди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Д.Р. “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” диний экстремистик гуруҳининг фаол аъзоси бўлиб, унинг ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланган. Ушбу фуқаро Қирғизистонга Ўзбекистон орқали кириб келган. У сохта паспорт билан ўша ерда яшаган. Шунингдек, Д.Р. 1995 йилда Ўзбекистонда содир этган қотиллиги учун халқаро қидирувга берилган бўлган.
Эркак ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.