Бухорода аёл жазманини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Ғиждувон туманида содир бўлган. 35 ёшли, ҳали турмушга чиқмаган аёл 44 ёшли оиласидан ажрашган жазманинин ўлдирди. Эркак доимий равишда аёлнинг уйида меҳмонда бўлиб турган. Ана шундай ташрифлардан бири эса аянчли якун топган. Воқеа содир бўлган вақтда аёл маст ҳолатда бўлган, жанжаллашган унинг жанжал оқибатида эркакнинг сон қисмига пичоқни суқиб олган.
Натижада эркак олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича аёлга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва аёл ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.