Туркияда ўзбекистонлик қизлар фоҳишалик қилишга мажбурланди. Бу ҳақда Конья шаҳри полицияси хабар қилди.
Полициянинг маълумотига кўра, жинсий алоқа учун шароит яратиб берган 5 нафар фуқаро қўлга олинган. Ушланганлар орасида 4 нафар туркиялик фуқаролар ва бир нафар 24 ёшли ўзбекистонлик аёл Ш.И. бор.
Таъкидланишича, Ш.И. қизларга иш таклиф қилиб уларни қарзга ботирган ва ўлим билан қўрқитиб фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Ушбу жиноий гуруҳдан 11 нафар ўзбекистонлик ва бир нафар туркиялик қиз жабр кўрган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.