Ўзбекистонда “наушник” таққан икки нафар фуқарони поезд босиб кетди. Ушбу икки ҳодиса бир ҳафта ичида содир бўлган.
Маълум бўлишича, шу йил 22 декабрь куни 32 ёшли аёл қулоғига “наушник” тақиб, рельсда ҳаракатланган. У овозни эшитмаганлиги сабабли поезд остида қолиб кетган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолат 28 декабрь куни содир бўлган. 18 ёшли қулоқчинда поезд йўли бўйлаб ҳаракатланган ва оқибатда уни ҳам поезд уриб юборган. Қиз дарҳол шифохонанинг реанимациясига ётқизилган. Қиз бошидан жиддий жароҳат олган.