Сурхондарёда 36 ёшли фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 1 январь куни соат 21.00ларда Шўрчи туманида яшовчи 36 ёшли фуқарони номаълум автомобиль уриб кетган. Шундан сўнг ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. ЙТҲ жабрланувчиси шифохонада вафот этган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида айбдор топилган. У ушбу туманда яшовчи 26 ёшли И.Р. экани маълум бўлган. Фуқаро ўша куни Нексия-2 автомобили билан ушбу ҳодисани содир этган.
Шу йил 2 январь куни фуқарога нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.