Бекободда эркак танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, фуқаро Обиджон П. 4 январь куни Бекобод бозори атрофидаги ёлланма ишчилар йиғиладиган жойга маст ҳолатда келган. Эркак у ерга келиб ҳамма танишлари билан саломлашган. Лекин улар орасида бир таниши у билан саломлашишини истамаган ва унга уйга кетишни тавсия қилган.
Обиджон жаҳлини жиловлай олмай шу атрофдаги умумий оқатланиш жойидан пичоқ олиб чиқиб, ҳафа қилган танишининг қорнига санчиб олди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган, ундан пичоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.