Наманганнинг Тўрақўрғон туманида ароқдан заҳарланиб вафот этганлар сони 6 нафарга етди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қирғизистондан олиб келинган «Градусник» ароғидан заҳарланган 13 нафар фуқаронинг 6 нафари вафот этган. Бир нафари ҳозирда реанимацияга ётқизилган, 6 нафарига эса жавоб бериб юборилган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, сотувчи ва уни олиб келган “доставщик”га нисбатан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Сотувчи ҳибсга олинган, “доставщик” (аёл) эса уй қамоғига олинган.