Пойтахтда навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-6 да содир бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, “Ласетти” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, “Макро” дўконининг кириш қисмига зарар етказган.
Тармоқларда тарқалган видеода дўкон биноси жиддий зарарланганини кўриш мумкин. Ҳозирча жароҳатланганлар ҳақдида маълумот берилмади. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан вазиятга изоҳ берилмади.