Москвада Ўзбекистон фуқароси жиноятчилик ҳаракати ҳақидаги маълумотни айтмагани учун жазоланди, дея хабар қилмоқда UPL. Ўзбекистон фуқароси ушбу модда бўйича биринчилардан бўлиб жазоланди.
Носиржон Абдурраззоқов 80 минг рубл жаримага тортилди. У террористик ҳаракатлар ҳақидаги муҳока қилинган телеграм гуруҳида бўлган, лекин Н. Абдурраззоқов бу ҳақида тегишли органларни хабардор қилмаган.
Эътиборли жиҳати, бундай ҳаракат учун жазо кўлланиши ҳақидаги модда 2016 йилда жорий қилинган бўлса ҳам лекин шу кунгача бу бўйича ҳеч ким жазоланмаган эди. Ўзбекистон фуқароси биринчилардан бўлиб ушбу модда бўйича жазоланди.