Олмазор тумани 26 сонли мактабнинг 2 ўқувчиси ва Тошкент меҳмонхона хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежининг бир нафар ўқувчиси 22 минг доллар пулни ўғирлаганликда айбланиб судланди.
Жабрланувчи эса ўғриларнинг бирининг қариндоши ҳисобланади. Улар жабрланувчининг ётоқхонасига деразадан ошиб тушиб барча пулларни ўғирлаб кетишган.
Ўғрилар пулларни сарфлаб юборишга ҳам улгуришган. Улар ушбу пулларга ҳар куни қиммат ресторанларда кўнгилхушлик қилишга, ҳар бири ўзларига Iphone 6 телефонини сотиб олишга ва хаттоки уларнинг бири ўғирланган пулларга машина сотиб олишга ҳам улгуришади.
Уларнинг бу қилмишлари оиласига қимматга тушди. Бири яшаб турган уйини жабрланувчининг номига расмийлаштириб берган бўлса, яна бир ўғрининг отаси эса бўлган воқеани кўтара олмай вафот этди.