Наманган вилоят, Косонсой туманидаги Қўқимбой қишлоғида яшаган 23 яшар Ш.А. 9 январь куни ўз уйининг молхонасида осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда uz24.uz хабар қилмоқда.
Ш.А лицейни тугатганидан сўнг отасининг фермер хўжалигида ишлаган. У ўзини осган куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда отасининг ўрнидан қатнашган. Тез тиббий ёрдам ходимларига 15:00 да хабар етиб борган. Улар воқеа жойига етиб келишганида йигитда ўлим ҳолати аниқланган.
Йигитнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани номаълум.
Бу воқеа юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораётгани айтилмоқда.