Кеча, 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” канали бўйида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу каналга тушиб кетган.
Натижада Ю.Х. ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи М.Э.лар автомашина ичида қолиб, чўкиб вафот этганлар. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.