Тошкент вилоятида эркак 2,5 ёшли қизнинг бошига уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 14 январь куни Ангрен шаҳрида юз берган. Фуқаро А.Р. бир неча ой давомида З. исмли аёл ва унинг 2,5 ёшли қизи билан ижарадаги уйда яшаб келган.
14 январь куни аёл қизини А.Р. билан қолдириб, дўконга чиқиб кетган. Бу орада қиз уҳламай йиғлаб, бақиришни бошлаган. Эркак эса уни тинчлантириш мақсадида бошига урган ва қиз жим бўлиб қолган. Кейинчалик қиз олган тан жароҳатидан вафот этгани маълум бўлган.