Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида икки нафар шахс қўлга олинди. Уларни ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ушлади.
Маълум бўлишича, пойтахтда яшовчи икки нафар шахс чегара олдига бориб, Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали олиб ўтилган Макаров» номли тўппончани қўлга киритишган. Фуқаролар ушбу қурол учун аввалдан 4 минг доллар тўлаб қўйган бўлган. Фуқаролар ушланганда тўппончада 6 дона жанговор ўқлар бўлгани ҳам маълум қилинди. Таъкидланишича, қўлга олинганлардан бири 2012 йилда ЖКнинг 97-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган ва 2019 йилда 169-моддаси билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланган бўлган.
ДХХ матбуот хизматининг хабар қилишича, хатосидан тўғри хулоса чиқармаган фуқаро ва унинг шеригига ЖКнинг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.