Тошкент вилоятида 3 ёшли фарзандини сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 январь куни асли қўқонлик 40 ёшли аёл М.Қ. 42 ёшли таниши З.Қ. (аёл) билан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрига келиб, шартли ҳаридорга М.Қ.нинг 3 ёшли фарзандини 4 минг долларга сотаётганда ушланган. Суриштирувлар натижасида М.Қ. аввал ҳам учинчи фарзанди – 2016 йилда туғилган ўғлини ҳам сотиб юборгани маълум бўлган.
3 ёшли болакай тиббий кўрикдан ўтказилиб, отасига олиб бориб берилган. Ота аёли М.Қ. уни алдаб, боласини олиб кетганини ва бу ишдан таассуфда эканлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.