Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши ҚФЙ ҳудудида икки фуқаро тош босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 26 январь куни 4 нафар фуқаро тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазиб олмоқчи бўлган. Улар тоғ ичига 12-15 метр кириб борган ва шундан сўнг уларнинг устига тош ағдарилган.
Икки нафар фуқаро у ердан чиқа олмай, ҳалок бўлган. Яна икки нафари эса ҳозирда шифохонада, жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда.