Андижонда ЙПХ ходими хизмат вақтида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори лавозимида фаолият юритган, 1988 йилда туғилган сафдор Собиров Элёрбек Жакбаралиевич шу йил 28 январь куни хизмат вақтида вафот этган.
Вазирлик ушбу ҳодиса муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.