Сирдарё вилояти Ховос туманида шу йил 30 январь куни кучли шамол бўлди.
Маълум бўлишича, ушбу шамол натижасида 2019 йилда томи профнастил билан ёпилиб, капитал таъмирланган кўп қаватли уйнинг томи учиб тушган. Ҳодиса соат 13:30 ларда Кўклам кўчасида содир бўлган.
Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.