Видео: Тошкентда ўзини депутат деб таништирган аёл машинасини маст ҳолдаги собиқ депутатга бергани учун жазоланди

Видео: Тошкентда ўзини депутат деб таништирган аёл машинасини маст ҳолдаги собиқ депутатга бергани учун жазоланди
Тошкентда эркак ва аёл ЙПХ ходимлари билан жанжаллашган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Видеодаги эркак собиқ депутат Қобил Дўсов экани айтилмоқда. Шунингдек, видеода жанжаллашган аёл эса ўзини амалдаги депутат эканини айтганини эшитиш мумкин. Маълум бўлишича, видеодаги ҳолат бўйича пойтахт ИИББ маълумот берган. Унда айтилишича, шу йил 26 январь куни “Каптива”ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи соат 23.30 да Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек ва Султонали Машхадий кўчалари кесишмасида инспекторнинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Кейинчалик у Мирзо-Улуғбек ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасида тўхтатилган. Автомобилни 36 ёшли Қобил Дўсов (собиқ депутат – таҳр.) бошқараётгани маълум бўлган. Дўсов таҳлил натижаларига кўра маст ҳолатда экани ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги аниқланган. Шунингдек, автомобилда Дўсов билан бирга кетаётган (видеода ўзини депутат деб таништирган аёл – таҳр.) 42 ёшли Феруза Б.га тегишли экани маълум бўлган.

ИИББнинг маълум қилишича, Дўсовга МЖтКнинг 131 моддаси биринчи қисми (“Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Феруза Б.га нисбатан эса МЖтКнинг 131 моддаси учинчи қисми (“Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Тошкентда ўзини депутат деб таништирган аёл машинасини маст ҳолдаги собиқ депутатга бергани учун жазоланди