Тошкентда мактаб ўқувчиси синфдошини ҳақоратлаб ургани ва уни тиз чўкишга мажбур қилгани акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2020 йил декабрь ойида содир бўлган. Видеода ўсмир синфдошини ҳақоратлаганини ва уни уриб, ғурурига тегадиган гаплар билан ҳақоратлаб, тиз чўктирганини кўриш мумкин. Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, 16 ёшли И.Й. ва М.Ж.лар дарсдан сўнг жанжаллашиб қолган ва уни 15 ёшли К.С. видеога олиб, тасодифан интернетга жойлаб юборган. Бошқарманинг қўшимча қилишича, улар синфдош бўлиш билан бир қаторда, бир-бирига қўшни ҳисобланади.
Видеодаги ўсмирларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар бўйича комиссияга йўналтирилгани маълум қилинди.