Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ҳайдовчи ЙПХ ходимини капот устида “сайр қилдирди”. Воқеа видеоси тармоқларда тарқатилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 29 январь куни соат 15.30да содир бўлган. Эркак бошқа фуқаро номидаги Тикони бошқариб кетаётиб қизил чироқда тўхтамаган ва уни мазкур қоидабузарлиги учун тўхтатмоқчи бўлган ЙПХ ходимига бўйсунмай, устига ҳайдаган. Ходим четга қочишга улгурмай капот устига чиқиб олган ва ҳайдовчи ҳам тўхтамай ҳаракатни давом эттириб, 60 метрдан сўнг тўхтаган. Ходим ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган ва машина “Жарима майдони”га жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ҳеч ким жароҳатланмаган.