Бугун, 2 февраль куни хонанда Жасур Умировнинг иши Каттақўрғон шаҳар судида кўриб чиқилди ва суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.
Умиров ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, судда А.З ҳамда Ш. Қ.ларга ҳам ҳукм ўқилган. Улар иккиси ҳам 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, уларга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.