Маълум бўлишича, ҳодиса 31 январь куни соат 02:00 да содир бўлган. 27 ёшли эркак ухлаб ётган хотинини пичоқлаб ўлдирган. Ушбу маҳалла вакилининг айтишича бу оилада шу вақтгача бирон бир жанжал чиқмаган. Эркакнинг отаси эса тунда ўғли уларнинг ёнига келиб невараси Зарина йиғлаётганини айтганинини, онаси қаерда деб сўралганда у ўлганини билдирганини маълум қилди.
“Менга қолса, ўғлим ўлиб кетгани маъқул эди”, – дейди эркакнинг отаси.
Шунингдек, эркакнинг отаси ўғли аввал асаб касалликлари бўйича даволанганини, ўтган йили февраль ойида даволаниб чиққанини таъкидлади ва ўғли уч ой давомида «Клозапин» таблеткасини ичиб юрганини билдирган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг маълум қилишича, аёл ва эркак тунда жанжаллашиб қолган ва шундан сўнг пичоқлаб ташлаган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эркак ҳибсга олинган.