Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида номаълум эркак 1-синф ўқувчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 29 январь соат 12-10ларда содир бўлган. 2013 йилда туғилган, 1-синфда ўқувчи қиз С.А. дарсдан чиққанда унинг ёнига номаълум эркак келган. Эркак қизга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб биргаликда бозор томонга юрган. Бироз юргач қиз у билан кетмаслигини айтиб, йиғлай бошлаган. Шундан сўнг номаълум эркак сумкани қайтартиб, қизни қолдириб, йўлида давом этган. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Қизнинг ота-онасига кузатув камераларида эркак кўрсатилганда улар уни танимаслигини маълум қилган.