Маълум бўлишича, ҳодиса 1 феврал куни содир бўлган. 17 ёшли Эрлан З. Тошкентда Кобальт ҳайдовчиси 29 ёшли Абдунаби Х. билан Андижонга оила аъзолари билан боришга келишган. Шундан сўнг Эрлан оила аъзолари Оҳангаронда эканини айтиб, машинани ўша ерга ҳайдатган. Эрлан Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғига етганда ёнидаги пичоқни олиб, ҳайдовчининг бўйнига тираган ва унинг телефони ҳамда машина пультини босқинчилик йўли билан қўлга киритган. Шундан сўнг Эрлан Абдунабидан Нурафшонга ҳайдашни буйирган. Бу орада ҳайдовчи Ўзар қишлоғидан чиқишдаги автобус бекати рўпарасида тўхтаб, ўша ердаги одамлардан ёрдам сўраган. У ерда бўлган фуқаролар Эрланни ушлаб, ИИБ ходимларига топширишган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Эрлан ушланган.