Тошкентда 19 ёшли қиз алданиб қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўтган йили 25 ёшли Диана С. 19 ёшли Э.М.нинг ишончига кириб, унга даромадли иш таклиф қилган. Диана қизга яхши даромад эвазига баъзи нарсаларни Анқарага олиб бориш ва олиб келишни таклиф қилган. Шундан сўнг Диана ўша қизни 24 декабрь куни Анқарага жўнатган. У ерда қизни бир аёл кутиб олиб, паспортини олиб қўйиб, фохишалик билан шуғулланиш учун меҳмонхонага юборган. Қиз 26 декабрь куни ҳуқуни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган ва 6 январь куни Ўзбекистонга депорт қилинган.
Э.М. 8 январда мамлакатимиздаги ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва 12 январда Дианага нисбатан ЖКнинг 135 моддаси 2 қисми (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аниқланишича, Диана қизларни Туркияга жўнатиш билан мунтазам шуғулланиб келган.