Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 14-сонли мактаб ўқувчиси ҳомиладор экани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил январь ойида ўтказилган тиббий кўрикда мазкур мактабда ўқувчи А.А. ҳомиладор экани маълум бўлган. Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолатни ўрганган ва унинг натижасига кўра, бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги учун жиноят иши қўзғатилмаган. Лекин, мактабнинг 4 нафар мансабдор шахсларига интизомий жазо қўлланилган.
Шунингдек, вояга етмаган А.А. ҳамда Одиловларнинг оналари фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун мамъмурий жавобгарликка тортилган. Прокуратуранинг маълум қилишича, икки тараф ҳам турмуш қуриш истагини билдирган ва шу сабабга кўра уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.