Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган 6-сонли мактабда синфхонадаги шифт кўчиб тушган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланган ва уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ушбу мактаб 2019 йилда мукаммал таъмирдан чиқарилган. Унинг таъмирига 3,3 млрд.сўм маблағ кетган ва ишлар "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.
Айни вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ва масъул ташкилотлар билан бирга мактабнинг шифт қисмларининг чидамлилиги қайта текширувдан ўтказилаётгани маълум қилинди.