Ўзбекистонда 2020 йилда йўл ва кўприклар қурилиши учун ажратилган маблағнинг 11,5 млрд сўми талон-тарож қилинган. Бу ҳақда Транспорт прокуратураси хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу соҳада ўтган йили 40 га яқин жиноят иши очилган. Ушбу ҳолатларда умумий ҳисобда 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-тарож қилинган. Бу ишларнинг барчаси фош этилган.
Таъкидланишича, 2021 йилда 200 та кўприк таъмири учун 16 трлн сўм маблағ зарур.