Самарқандда 6 ёшли боланинг ўлими юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Ўзбекистон 24 телеканали эфирида суд жараёни ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, эркак хотини билан жанжаллашиб қолган бўлган. Ушбу можаро туфайли аёл эркакнинг уйидан кетиб қолган. Шундан сўнг эр-хотин ўртасида яна бир можаро – фарзанднинг ким билан қолиш масаласи кўтарилди.
Таъкидланишича, эркак аёл билан яраша олмагач ўғлини ва ўзини ўлдиришга қарор қилган. Эркак ўғлини бўғиб ўлдирди, ўзи эса тирик қолди. Суд қарорига кўра эркак 17 йилга қамалди.