Сирдарё вилояти Сардоба туманида 16 ёшли бола ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 5 февраль куни содир бўлган. 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. соат 21:00ларда ўз уйида ўзини осиб қўйган.
Ушбу ҳолат бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда