Маълум бўлишича, “автомойка”да ишловчи 26 ёшли Ҳасан Дўстов ички ишлар ходими кийимида рақсга тушган. Уни шериги Диёрбек тасвирга олиб, тармоқларда тарқатиб юборган. Шундан сўнг фуқаролар топилган. Суд қарорига кўра рақққос йигит МЖтКнинг тегишли моддасига кўра 8 суткага маъмурий қамоққа ҳукм қилинган.
Тасвирга олган йигитнинг хатти-ҳаракати эса вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясида кўриб чиқиладиган бўлди.
«Лайк йиғиш эди мақсадимиз, қилган ишимдан пушаймонман», – дейди видеочи йигит судда.