Андижон вилоятида ИИБнинг икки нафар мансабдорлари пора олёатганда қўлга тушди, ҳея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири ДХХ маълумотига таяниб.
Андижон вилоят ИИБ катта терговчиси ва ушбу бошқарманинг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари раҳбари суддаги танишлари орқали ЖКнинг 141-2 ва 182 моддалари билан айбланган фуқарога жазони енгиллаштириб беришни ваъда қилиб, пул сўраган. Улар озодликни маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони чиқартириб беришни ваъда берган.
Улар айбланувчининг қариндошидан 12 минг сўраган. Тезкор тадбир давомида юқорида айтилган мансабдорлар сўраган пулни олаётганда қўлга олинган.