Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўқувчилар дарс вақтида оёқларини партага қўйиб, уни видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборгани хабар қилинган эди. Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кескин муҳокама қилинди. ХТВ ушбу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, видео Самарқанд вилоятидаги 77-сонли мактабда олинган. Ҳодисадан сўнг видеони олган болалар ва уларнинг ота-оналари вояга етмаганлар билан шуғулланувчи комиссия аъзолари билан суҳбатлашиш учун чақиртирилган. Йиғилишда ўқувчилар ва ота-оналари ўша ҳодиса учун узр сўраб, бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди.
Йиғилиш якунига кўра ушбу болаларнинг ота-оналари МЖтКнинг тегишли моддалари билан жазолангани маълум бўлди.